Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Жорий қилинган янги тизим асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Миллий гвардия қўмондони Самарқанд шаҳрида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди

1.11.2021 1973

Мамлакатимизда жорий қилинган янги тизимга асосан “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватланишида бугунги кунга келиб мутлақо янги методикалар ишлаб чиқилди ва давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 09 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори қабул қилинди.

Унга асосан болаларнинг оилавий шароитга хос тарбия олишлари, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш  борасида жойлардаги ҳокимликлар, Ҳалқ таълими, Миллий гвардия ва бошқа ҳамкор вазирликлар билан биргаликдаги тизимли ишлари йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган  Меҳрибонлик уйида қай даражада амалга оширилаётганлиги ва тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, вилоят прокурори Р.Машарипов ва вилоят ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиевалар мазкур муассасага ташриф буюриб, ушбу Меҳрибонлик уйи директори  М.Фахриддинова бошчилигидаги жамоанинг тарбиячи ҳамда психолог ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Қисқа вақт мобайнида амалга оширлган ишлар натижасида ушбу Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 17 нафари ўз ота-онаси бағрига кайтарилгани, 4 нафари   фарзандликка олингани ва 2 та оила беш нафардан 10 та ўғил-қизни  оила аъзоси сифатида қабул қилганликлари ёдга олинди.

Учрашув давомида Миллий гвардия қўмондони, юртбошимиз ташаббуси билан жорий қилинган ушбу янги тизимдан кўзланган асосий мақсад ва бу йўналишда белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтиб, болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашда тарбиячи ҳамда психологларнинг ўрни ва вазифалари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

Ташриф якунида Миллий гвардия қўмондони, мазкур Меҳрибонлик уйига мурожаат қилиб келган ҳамда шу ердаги болажонлардан 5 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олиш истагида бўлган оилани учратиб, улар билан яқиндан сухбатлашди ва ҳалқимизга хос олийжаноблик билан эзгу ишга қўл ураётганликларини қўллаб-қувватлашини айтиб, ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Шунингдек, бу каби меҳридарё фуқароларимизга  ўрнатилган тартибда кўмак берилиши юзасидан тегишлилиги бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони, вилоят мутасадди раҳбарлари билан  биргаликда SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси Самарқанд шаҳар филиали ва Ёшларга ҳамрохлик қилиш хизмати фаолияти билан танишди. Унда мазкур муассаса раҳбари Д.Давронова билан учрашиб, бу ердаги тарбияланувчи ёшлар учун ҳам жорий қилинган янги тизим доирасидаги чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги, ҳозирда уларнинг билим олишлари ҳамда касбга йўналтириш борасида замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилиши ва бунга Миллий гвардия бўлинмалари ҳамкор вазирликларни жалб қилган ҳолда яқиндан ёрдам бериши юзасидан вазифалар белгиланди.