Тадбир давомида 11-синф ўқувчисининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, вояга етмаган ўқувчининг устки курткасининг чап чўнтагидан 1 дона гугурт қутисида бўлган қуруқ ҳолатдаги, ўткир ҳидли, кўк рангли нашасимон модда борлиги аниқланди.
Ҳозирда Балиқчи тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби тадбирлар вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тиғли ва бошқа турдаги ноқонуний жисмларни ҳамда турли тамаки маҳсулотларини мактабга олиб келмаслик, дарс машғулотларига ўз вақтида қатнашишларини таъминлашга қаратилган.