Куни кеча Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан вилоятда ташкил этилган "Оилавий болалар уйи" болажонларини қишки таътил кунларини сермазмун ўтказишларини таъминлаш мақсадида вилоятда жойлашган "Ховос тепалиги" зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Маълумот ўрнида: Кўҳна Ховос зиёратгоҳи юртимизнинг энг қадимий ва бой тарихга эга гўшаларидан биридир. Буни тарихий ёзма манбалар, шунингдек Кўҳна Ховос шаҳри ўрнида олиб борилган археологик тадқиқотлардан билиш мумкин. Археологик топилмалар ушбу тепалик 2500 ёшда эканлиги исботланган.
Катта таассуротларга бой бўлган саёҳат давомида болажонлар ушбу қадамжодаги яратилган шароитлар, тарихимизни ўзида мужассам этган асори-атиқаларни кўздан кечиришди.