Наврўз байрамига бағишлаб бугун, 12-март куни Бухорода "Бир ватанда, бир вақтда, бир масофада ва бир мақсад сари югурамиз" шиори остидаги "Янги нафас" оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Мазкур мусобақа аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни мақсад қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Марафонда аҳоли, ёшлар, оилавий болалар уйи ўғил-қизлари, хусусан Маттиевлар оиласи фарзандлари ҳам фаол иштирок этишди.