Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

ЮНИСЕФ ва ҳукумат вакиллари ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ўзбекистонда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилдилар

18.11.2021 1753

Жорий йил 17 ноябрь куни пойтахтимизда ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамкорлигида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки маҳрум бўлиш хавфи остида бўлган болаларнинг ҳозирги аҳволи ҳамда мамлакатимизда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ислоҳ қилиш борасидаги келгуси режалар бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д.Ташмухамедова модераторлигида ташкил этилиб,  унда ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшан Хан, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Мамадзаде, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, шунингдек Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили А.Юнусова, SOS Ўзбекистон Болалар маҳаллари уюшмаси директори Г.Абидова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маърупова, Халқ таълими вазири ўринбосари Р.Каримжонов, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.Алимова, ҳамда Миллий гвардия ва бошқа масъул ташкилот мутасаддилари иштирок этдилар.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида давом этиб, сўз олганлар томонидан деинституализация бўйича олдинга қадам ташлаш йўллари, жумладан, мувофиқлаштиришни кучайтириш, ҳуқуқий меъёрий базани мустаҳкамлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда заиф болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамжамиятга асосланган хизматларни ташкил этиш масалалари  юзасидан фикрлар билдирилди.

Мавзу доирасида, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев юртбошимизнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган  Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг август-октябрь ойларида амалга оширилган ишлар ва тубдан янгиланган тизимнинг самарали натижалари бўйича батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида, ЮНИСЕФ ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан - “Ўзбекистон давлатини болаларни деинституализациялаш борасида олган қатъий мажбурияти учун қутлаб, ислоҳотларнинг давомий ва самарали бўлиши учун болаларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа гуруҳларни қамраб олган йирик муассасаларни босқичма-босқич ёпишни давом эттириш жуда муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.   

Модератор Дилором Ташмухамедова Ўзбекистонда деинституализация бўйича қатъий сиёсатни шакллантиришда муваффақиятга эришилганлигини мамнуният билан тилга олиб, бу борадаги ишлар давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган аниқ ва мақсадли вазифалари асосида  тизимли равишда давом эттирилишига ишонч билдирди.