22-сонли Меҳрибонлик уйида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Болажонлар асосий рамзлардан бири-байроқ қабул қилинган кунга пухта тайёргарлик кўрдилар. Байрам чиройли ўтишида ҳар бир иштирокчи ўз ҳиссасини қўшди.
Шуни эътироф этиш жоизки, болаларнинг бадиий чиқишлари тенгдошлари қалбида жонажон Ўзбекистонга нисбатан ғурур ва ифтихор уйғотди.