«Digital Generation Uzbekistan» Telegram-каналида берган маълумотига кўра, Президент таълим муассасалари агентлиги ва «Digital Generation Uzbekistan» ННТ томонидан ташкил этилган «Рақамли авлод-2022» IT-лагери иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Миллий гвардия Марказий девони “Мехрибонлик”болалар муассасалари билан ишлаш бўлимининг катта офицери подполковник Барно Аширматова иштирок этди.
Тадбирни кириш сўзи билан Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова очиб бериб, у барча иштирокчиларни самимий табриклади:
- Ишончим комилки, ҳар бирингиз IT-лагерда бўлганингизда катта натижаларга эришдингиз. Энг муҳими, сиз янги дўстлар ва тажриба орттирдингиз. Умид қиламанки, бу ерда олган билимингиз сизга албатта ёрдам беради. Омад ёр бўлсин азиз ёшлар!
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, IT лагерда Тошкент шаҳридаги SOS болалар маҳаллалари уюшмасидан 12 нафар болалар иштирок этди. Болалар ўз лойиҳаларини IT соҳасини ўрганишга бўлган катта истак ва қобилиятларини намойиш этиш орқали тақдим этдилар.