Фарзандларимизни тарбияли, комил инсонлар қилиб ўстириш йўлида, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Республикамизда жойлашган “Оилавий Болалар уйлари” ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Дастлаб, ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Қўриклаш бошкармаси биносида бўлиб, янги замонавий қўриклаш қурилмалари ҳақида маълумотга эга бўлди.
Ундан сўнг, бошкарманинг Руҳий енгиллик хонасида “Келажакга қадам” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди. Қоракалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси психологи капитан А.Досназаров бошчилигида ёшлар билан суҳбатлар ўтказилди.
Ота-онага ҳурмат, миллий урф-одат дастурлар, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида ёшларга маслаҳатлар берилди.
Қизикарли ўтган тадбир давомида ёшларга руҳий енгиллик бағишлаш мақсадида, интерфаол ўйинлар ўйналди.
Бундан сўнг, “Оилавий Болалар уйлари” ёшлари Нукус шаҳрида жойлашган “Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик драма театри”да бўлиб, санъаткорлар томонидан ижро этилган кўй-қўшиқларни тинглаб, маданий ҳордиқ чиқаришди.