Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Андижон вилояти Булоқбоши тумани "Нефтчилар" шаҳарчаси, Кўклам хиёбони кўчаси, 44 уйда жойлашган Усмоновлар 2-сонли Оилавий болалар уйига ташриф буюрилди. Мазкур оилада ҳеч бир Оилавий болалар уйида учрамаган ҳолат: 5 нафар фарзанднинг барчаси қондош, бир оиланинг болалари ҳисобланади. Ташриф давомида тарбияланувчиларнинг Оилавий болалар уйидаги яшаш шароитлари, уй-рўзғор ишларига ўзаро ёрдам бериши, оиладаги шахслараро муносабатлари, мактабда фанларни ўзлаштириши юзасидан суҳбат ўтказилди.
Шу билан бир қаторда, Андижон шаҳар "Қаландархона" МФЙ Жанубий Бухоро кўчаси 15-уйда жойлашган Исмоилходжаевларнинг 1-сонли Оилавий болалар уйига ҳам ташриф буюрилиб, яшаш шарт-шароитлари ўрганилди ва тарбияланвчилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди