“Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ёзги таътилни “Гулбаҳор” соғломлаштириш оромгоҳида мароқли ўтказаётганига сиз ҳам гувоҳ бўлинг.
Мазкур оромгоҳга деярли ҳар куни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ташриф буюриб, маданий-маърифий кечалар, кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ташкил этмоқда.
Тадбир давомида болажонлар Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий оркестри жамоалари билан биргаликда она Ватан ҳақидаги турли қўшиқлар, анимацион фильмлар, замонавий хитлар ва ўзбек халқ қўшиқларини куйлашди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва болажонлар ўртасида бўлган мулоқотда хизмат ҳақида, уларнинг кундалик ҳаёти қандай кечиши ҳақида суҳбатлашдилар. Шунингдек, тарбияланувчилар ҳам келажакда ким бўлишни орзу қилаётгани, қайси олий ўқув юртига ўқишга киришни режалаштираётгани билан ўртоқлашди.
Биргаликда ўтказилган бу соатлар ҳам ҳарбий хизматчиларнинг ҳам болажонларнинг хотирасида абадий қолди.