Ўзбек тили байрами билан юртдошларимизни табриклаймиз! / / Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларига ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳақида тушунча берилди // Республикамиз бўйлаб барча вилоятларда “Меҳр дафтари” тизимининг ишлаш тартиби ва тамойилларини ўрганишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилмоқда // Миллий гвардия ва ФВВ ёнғин хавфсизлик хизмати ходимлари оилавий болалар уйларининг куз-қиш мавсумига тайёрлигини текширмоқда // Соғлиқни сақлаш-устувор вазифа: оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари чуқур тиббий кўрикдан ўтадилар / / Бухорода оилавий болалар уйлардаги тарбияланувчилар театрга ташриф буюришди / / ҳудудларда меҳр дафтари тизимининг тартиби ва тамойилларини ўрганиш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда / / Оилавий болалар уйлари фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади // 22 сонли "Меҳрибонлик" уйида “Автомобилсиз кун: йўл ҳаракати қоидаларига риоя қиламиз ва экологияни асраймиз” номли акция бўлиб ўтди // Олий Мажлис сенатори самарқандлик Рахимовлар оилавий болалар уйида меҳмон бўлди // Тошкент 22-сонли “Меҳрибонлик” уйидаги ҳар бир бола ўзига яраша иқтидорли / / “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан парламент назорати кучайтирилмоқда 

Байрам калейдоскопи

3.6.2023 678

Мамлакатимиз бойлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан Меҳрибонлик ва Оилавий болалар уйи оғил-қизлари учун байрам тадбирлари ташкил этилди.

Концерт дастури, театрга экскурциялар, истироҳат боғлари ва аттракционларга саёҳат шулар жумласидандир.

Тадбир давомида болажонларга эзгу тилаклар билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Бир сўз билан айтганда, ташкилотчилар ҳар бир болага ғамхўрлик ва эътибор қаратиб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишди.

Фотосуратлардаги болажонлар жуда baxtli...

Воқеалар шунчалик кўпки, улар ҳақида гапириш учун бир ҳафта ҳам етмайди. Биз барчасини бир саҳифага жамлашга қарор қилдик.

Бухоро вилояти

Миллий гвардия, ҳокимият вакиллари ва Лаби Ҳовуз” архитектура мажмуаси раҳбарияти томонидан Оилавий болалар уйи фарзандлари учун “Сомонийлар истироҳат боғи”га саёҳат ташкил этилди.

Экскурциядан сўнг болажонлар байрам дастурхонига таклиф қилиниб, эсдалик совғалари улашилди.

Миллий гвардия, ҳокимият вакиллари ва "Лаби Ҳовуз” архитектура мажмуаси раҳбарияти томонидан Оилавий болалар уйи фарзандлари учун “Сомонийлар истироҳат боғи”га саёҳат ташкил этилди.

Болажонлар Миллий гвардия “Чавандозлар мактаби” ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга таклиф этилди. Тадбирда ташкилотчилар болаларни байрам билан самимий муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдиришди. Моҳир чавандозлар томонидан ўғил-қизларга отларнинг насли ва от спорти ҳақида сўзлаб берилиб, от миниш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти

Касби туманида истиқомат қилувчи Араловлар оиласининг олти нафар фарзанди таътил кунларида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Шарқ эртакларини эслатувчи шаҳарга болган саёҳат нақадар мароқли отганлиги суратларда акс эттирилган. Бухородаги музейлар, мақбаралар ва тарихий-меъморий мажмуалар болажонларда катта таассурот қолдирди.

Экскурциядан сўнг болажонлар байрам дастурхонига таклиф қилиниб, эсдалик совғалари улашилди.

Навоий вилояти

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Кармана туманида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйига Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи подполковник B.Toirovlar ташриф буюрди. Меҳмонлар болажонларни байрам билан табриклаб, уларга совғалар улашди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, огил-қизларни олдинда Навоий вилояти Болалар театрига саёҳат кутмоқда эди.

Зарафшон шаҳри ва Томди туманида ҳокимият вакиллари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан Оилавий болалар уйида байрам тадбирлари ўтказилди. Болажонлар ва уларнинг ота-оналарига Миллий гвардия қўмондонининг байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, эсдалик совғалари топширилди ва концерт дастури намойиш этилди.

Шундан сонг, барча оғил-қизлар Қўғирчоқ театрига таклиф қилинди.

Тошкент

Жамоат хавфсизлиги университети ва Учтепа тумани «Қўриқлаш» бўлими ходимлари томонидан «Намуна» маҳалласидаги Оилавий болалар уйи турар-жой комплексида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ижодий беллашувлар, қизиқарли спорт ва интеллектуал мусобақалар отказилиб, шох тароналарга бой бўлган концерт дастури намойиш этилди.

Сирдарё вилояти

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё вилоятидаги Оилавий болалар уйи фарзандлари учун Миллий гвардия вилоят бошқармаси ва Ҳарбий прокуратура ҳамкорлигида пойтахтга саёҳат уюштирилди.

Тадбир аввалида огил-қизлар “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, шундан сўнг, “Анҳор – Локомотив” истироҳат боғида ҳордиқ чиқаришди. Куннинг иккинчи ярмида болажонлар Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтган байрам концертини томоша қилишди.