“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

"КАМАЛАК" БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

3.8.2022 2802

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган ва жорий йилнинг май ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли "Камалак" болалар соғломлаштириш оромгоҳида маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан ташкил этилди.

"Камалак" болалар оромгоҳида 220 нафар қиз ва ўғил болалар 3 босқичда дам олиб, улар спорт мусобақаларига, "қизиқарли стартлар" эстафеталарига, интеллектуал ва ижодий танловларга мунтазам равишда жалб қилинмоқда. Болажонларнинг қизиқишлари турли хил: баъзилари расм чизишди, шеърлар ўқишди, бошқалари шахмат,сузиш ва қўл жанги мусобақаларида иштирок этди.

Ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар камондан отиш мусобақаларида иштирок этишни яхши кўради. Мусобақа олдидан ҳарбий хизматчилар болаларга камондан отиш спорт турининг тарихи, ривожланиши ҳақида сўзлаб бериб, машғулотлар давомида фаол бўлган иштирокчилар амалий машқларда имкониятларини синаб кўришди.

Оромгоҳда фаолият кўрсатаётган тўгаракларда шуғулланаётган ёш авлод ўз маҳоратини намойиш этишди. Йигитларнинг самолётларни моделлаштириш дарсида ўз қўллари билан тайёрлаган самолётлари, уларнинг севимли мултфильмлари асосида ёғоч, лойдан ясалган ҳунармандчилик буюмлари барчанинг эътирофига сазовор бўлди.

Қизлар ҳам йигитлардан қолишмаган ҳолда яқинлари ва дўстлари учун қўл меҳнати асосида турли заргарлик буюмларини ясашди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, болажонлар учун энг эсда қоларли кун ҳарбий хизматчилар билан дилдан кечган суҳбат бўлди.

Очиқ мулоқот давомида болалар бир-бирларига навбат бермаган ҳолда, ҳарбий хизматчилардан қандай қилиб иродани чиниқтириш мумкинлиги, Ватан ҳимоячилари сафига қўшилиш учун нималарга аҳамият бериш лозимлиги, кучли ва жасур бўлиб етишиш учун қайси спорт тури билан шуғулланиш кераклиги бўйича саволлар бериб, керакли маълумотларга эга бўлишди