Китоб туманидаги Оилавий болалар уйларининг 38 нафар фарзандлари туман оилавий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул раҳбарлари томонидан болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиш, касалликлар аниқланган тақдирда, ўз вақтида даволанишни бошлаш зарурлиги бўйича керакли тавсиялар берилиб, чора-тадбирлар белгиланди.