Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари томонидан Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларини тўғри ҳаёт тарзига йўналтириш, уларда мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиб,уларни бартараф қилиш бўйича психодиагностика тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, навбатдаги ташкил этилган тренинг машғулотлари давомида асосан ёш авлоднинг шахсий сифатлари ҳамда қизиқишлари ўрганилиб , касблар олами билан таништирилди ва касбни мустақил танлашга йўналтириш ишлари олиб борилди.
Умид қиламизки, ўтказилаётган бу каби тадбирлар келгусида ёшларимизни ўз касбининг устаси бўлиб етишишларига замин яратади.