Пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи Паражиллаевлар оиласи уй вазифаларини «ўғил» ва «қиз» га бўлинишини маъқулламайди. Вояга етган ўсмир ўзини-ўзи эплай олиши, хонасини йиғиштириб, ўзи мустақил таом пишира олиши керак.
Агар қизлар ерни юмшатиб,кўчат экишни яхши кўрса, унга қаршилик кўрсатмаслик лозим. Эҳтимол у келажакда агроном бўлар. Агар ўғил бола ошхонада ижод қилишни яхши кўрса, оилада ошпаз, ҳатто келажакда дунёга машҳур реставратор ҳам етишиб чиқиши мумкин. Асосийси, бажараётган юмуши ўзига маъқул бўлиши керак.
Ўн беш ёшли Андрей ҳам ширинлик тайёрлашни, қариндошларини меҳмон қилишни яхши кўради ва бундан доим завқланади.