Андижон вилоятида Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг ўттиздан ортиқ битирувчилари, шунингдек, Оилавий болалар уйлари фарзандлари, васийликка ҳамда ҳомийликка олинган болалар олий ўқув юртлари талабалари бўлди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг ҳисоботига кўра, 2022 йил учун ўтказилган тест синовлари натижаларига биноан Андижон Давлат университетига 8 нафар, Тиббиёт институтига 13 нафар, Давлат университети Педагогика факультетига 6 нафар, Чет тиллар институтига 1 нафар, Иқтисодиёт ва қурилиш институтига 2 нафар, Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига 2 нафар, Муҳандислик институтига 7 нафар ўғил-қизлар кундузги бўлимга қабул қилинди.
Куни кеча талабалик гувоҳномалари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.