Пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун ҳар доим кўплаб имкониятлар тақдим этилади. Улардан бири бўлса кинога боришдир. Йигитлар ҳам шу йўлни танлаб, Алишер Навоий номидаги кино саройига ташриф буюрди ва "Бир кунлик тўй" деб номланган саргузашт комедиясини томоша қилди.
Сарой фойесининг миллий кинематографиянинг ривожланиш тарихини ҳикоя қилувчи эски йиллардаги фотосуратлар билан безатилганлиги болаларда катта таассуротлар қолдирди. Севимли фильмлар, автомобиллар, реквизитлар ва декорацияларнинг эски афишалари, таниқли актёрларнинг суратлари ҳамда биографик маълумотлари акс этган плакатлар орқали томошабинлар маҳаллий кино саноатининг бой тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлди.
Шундай қилиб, бугунги кун болалар учун узоқ ўтмишга саёҳат ва севимли фильмларида қандай воқеалар содир бўлаётгани билан танишишга кенг замин яратди