Қўштепа тумани «Соҳибкор» маҳалласида истиқомат қилувчи “Оилам бахтим қувончи” номли Оилавий болалар уйига вилоят Ахборот-кутубхона маркази вакиллари ташриф буюрди.
Ташриф давомида болажонларга бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалар совға қилиниб, адабиёт оламидаги янгиликлар, китоблар, ёзувчи ва шоирлар, адабий жанрлардаги афзалликлар ҳақида сўзлаб берилди.
Турли мавзуларда қизлар ва меҳмонларнинг фикри бир-бирига мос тушди.
Масалан, ёш авлод ва катталарга китобларнинг қоғоз босмаси билан бир қаторда, электрон шакли ҳам манзур келиши. Боиси интернетда ҳар қандай маълумотларни уйдан чиқмасдан топа олиш китобхонга қулайлик яратади.
Ёшлар кутубхона ходимлари билан қадрдонлар сингари хайрлашиб, китоб ва адабиёт ҳақидаги суҳбатни давом эттириш учун тез-тез кўришиб туришга келишиб олишди.