Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан “Китобсевар миллат” лойиҳаси доирасида “Оилам бахтим ҳаёти” номли Оилавий болалар уйида “Китобхонлик ҳафталиги” шиори остида адабий кеча ташкил этилди.
Суҳбат аввалида болаларга ҳар йили республика миқёсида ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиклари” ҳақида сўзлаб берилди. Жорий йил учинчи маротаба ўтказилаётган бундай ҳафталикдан мақсад адабиётни оммалаштириш, болаларда китобга меҳр уйғотишдир.
Шунингдек, болалар ва уларнинг ота-оналари замонавий ўзбек адабиёти, ёзувчи ва шоирлар– замондошларимиз ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Ўғил-қизлар болалар адабиётидаги янгиликларга катта қизиқиш билдириб, сўнгги пайтда ўқиган китоблари билан ўртоқлашдилар.
Тадбир яхши кайфиятда ва дўстона алоқада ўтди.
Болаларда Ахборот-кутубхона маркази фаолиятига қизиқиш уйғонди ва улар ота-оналаридан мазкур масканга олиб боришларини сўради.