Китоб туманидаги Маънавият масканида Оилавий болалар уйлари фарзандларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида маъданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” шиори остида ўтказилган тадбирда маданият ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар болажонларга байрамона кайфият улашди.
Тадбир сўнггида Республика Маънавият ва маърифат маркази Китоб туман бўлинмаси томонидан бадиий асарлар тўпламлари Оилавий болалар уйи хонадонидаги кутубхоналарга тақдим этилди.