Китоб - инсонни буюкликка етакловчи восита бўлиб, у инсонни комиллик сари элтувчи, дунёқарашини ўсишига, зеҳнини ўткир, фикрларни теран бўлишига сабабчидир.
Айни шу маънода, мавсумий таътил кунларида болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан Бухоро шаҳридаги "Маттиевлар" ҳамда "Беҳбутовлар" хонадонида тарбия топаётган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бадиий китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.
Шу билан бир қаторда, болажонлар ҳам меҳмонларга ўзлари томонидан қўл меҳнати асосида тайёрланган совғаларини тақдим қилдилар.