Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан Сатторовлар ва Ўриновлар хонадонига ташриф амалга оширилиб, болажонларнинг дарсдан бўш вақтларини қандай ўтказиши, шунингдек қайси жанрдаги китобларни мутолаа қилиши бўйича суҳбат ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда, болажонларнинг оила муҳитига мослашуви, касб-ҳунарга йўналтирилганлиги ҳолатлари эътиборга олинди.
Тадбир сўнгида, китобсевар болажонларга бадиий китоблар жамланмаси тақдим этилган бўлса, футбол ихлосмандларига эса копток совға қилинди.
Эътироф этиш жоизки, мазкур тадбирлар ёшларни таълим-тарбия жараёни, китобхонлик ҳамда спортга ошно бўлишида ўзнинг ижобий таъсирини кўрсатиши, шубҳасиз.