Витаминларга бой баҳорий таомларимизни тайёрлаш сир-асрорларини бўлажак бекажонларга ўргатиш мақсадида ташкил этилган тадбирда шаҳар, туманлардан моҳир пазандалар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этдилар.
Эътироф этиш жоизки, мазкур тадбирга Ўриновлар ҳамда Беҳбутовлар оиласи фарзандлари ҳам ташриф буюриб, қадимий урф-одат ва анъаналар билан бойитилган таомлар билан яқиндан танишдилар.
Шу билан бир қаторда, фестиваль доирасида хуштаъм миллий таомлар савдо ярмаркаси ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.