Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Қўқон туманида яшовчи оилавий болалар уйлари фарзандлари ҳолидан хабар олдилар. Суҳбат давомида меҳмонлар болажонлар ёзги таътилни қандай ўтказаётганликлари, яқинлашиб келаётган навбатдаги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари қандай кетаётгани билан қизиқдилар. Болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олганликлари, сайру саёҳатлари ҳақида гапириб бердилар ва тўгаракларда нималарни ўрганганликларини кўрсатдилар. Болалар “Меҳр дафтари” қўллаб-қувватлаш тизими орқали аввалдан топширилган ноутбуклар, асбоб-ускуналар, тикув машиналари заргарлик, тикувчилик ва компьютер саводхонлиги тўгаракларида муваффақиятли ҳунар ўрганишга хизмат қилаётганини ҳам айтиб ўтдилар