Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Навоий вилояти бошқармаси ташаббуси билан Кармана туманидаги Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳатчилар мазкур шаҳарда жойлашган қадимий обидаларни зиёрат қилиш билан бирга, масжид, мадраса, миноралар тарихи юзасидан яқиндан хабардор бўлдилар. Архитектура ишлари ва улкан тарбиявий аҳамиятга эга ривоятларни катта қизиқиш билан тинглашди. Бадиий-адабий китоблари ва эсдалик совғалари орқали улардаги ватанпарварлик туйғулари янада жўш урди. Муқаддас юртга садоқат, шукроналик кайфияти уларнинг юзларида акс этди.
Бухоро заминига қилинган саёҳатдан улкан таассурот билан қайтган ёшларда ҳарбийлик касбига ҳам муҳаббат уйғонди