10-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олувчи Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари Бош қомусимиз бўйича “Конституция-бахтимиз қомуси” номли билимлар беллашувида қатнашдилар.
Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад, Конституциянинг ҳар бир ўзбекистонлик ҳаётидаги муҳим роли ҳақида маълумот бериш ва ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришдан иборат. Болалар кўрик-танловга жиддий тайёргарлик кўришди, улар Асосий қонунимиз моддаларини ёд олибгина қолмай, ҳар бирининг мазмун моҳиятини чуқур тушуниш ва таҳлил қилишга урундилар. Улар конституция тарихи, унга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар ҳақида кўп ўқидилар. Натижада эса, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-секторига қарашли саккизта мактаб орасида 10-сонли мактаб ўқувчилари биринчиликни эгалладилар.