Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармаси ҳарбий ансамбль жамоаси иштирокида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган 303-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Конституция - олий қомусим” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.