Шу кунларда пойтахтимиздаги Давлат санъат музейида Ўзбекистон маданий меросининг бебаҳо намуналарига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур кўргазмага Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ташриф буюрди.
Тадбир давомида музей тадқиқотчилари томонидан меҳмонларга экспонатлар, уларнинг қадр-қиймати ҳамда қандай аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида маълумотлар берилиб, шу билан бир қаторда, музей ҳақида, унинг тарихи, маданий меросни сақлашга ҳисса қўшган инсонлар, асарлари музей хазинасида сақланаётган рассомлар, ҳайкалтарошларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб беришди.