Тошкент шаҳридаги 22 ва 30 сонли Меҳрибонлик уйларида болалар ҳаёти ва соғлиғи учун хатарли бўлган фавқулодда ҳолатлар ва бахтсиз ҳодисалар содир этилишини олдини олиш, шунингдек, куз қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Яшнобод ва Чилонзор туманлари бўлимлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари билан биргаликда назорат профилактик тадбирлари ўтказилди.
Ўрганиш давомида муассасаларнинг ёнғин сезувчи ва хабар берувчи мосламалар билан таъминланганлиги, ташвиш тугмаси ва қўриқлов мосламаси ўрнатилганлиги, ўрнатилган видеокамераларнинг ва объект ҳудудидаги ёритиш чироқларининг, ошхона ва биноларда фойдаланилаётган асбоб-ускуналарнинг техник соз ҳолатдалигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, бинолар ўт ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланганлиги ҳамда хавфсизлик қоидалари талабларига риоя қилинаётганлиги кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, соҳа мутахассислари болаларга ёнғин келиб чиқиш сабаблари, хавфли ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш чоралари бўйича батафсил тушунтиришлар берди. Хусусан, шам, ёнғинли ашёлар билан ўйнаш хавфи эканлиги, газ қувурлари ва электр ускуналари билан эҳтиёткорликда фойдаланиш кереклиги, ошхонада ёнғин хавфсизлигига эътибор бериш кераклиги борасида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, болаларга янада яхшироқ тушунтириш учун уларга видео фильм ва роликлар орқали зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш, ёнғин хавфсизлиги ва ис гази ҳамда электр воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича маълумотлар берилиб, улар билан ушбу жихстлар бўйича савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Бундан ташқари бу каби фавқулотда ҳолатлар содир бўлганда қандай ҳаракатланиш лозимлиги бўйича кўргазмалий ва амалий машғулотлар ташкил этилди.