Жиззах вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида Миллий гвардия ва “Қўриқлаш” бошқармалари ходимлари томонидан қизиқиб қатнашаётган мактаб ўқувчилари учун мунтазам равишда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбир доирасида ҳарбий техникалар кўргазмалари ўтказилиб, гвардиячилар томонидан қўл жанги услублари намойиш этилди. Ходимларнинг, шу қаторда, инспектор-кинологларнинг хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлари болаларга ўзгача завқ улашмоқда. Шунингдек, болалар ва қизалоқлар учун камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ва беллашувлар ташкиллаштирилди. Тадбир сўнгида эса, болалар ва гвардиячилар суҳбат қуриб, ўз таассуротлари, орзулари ва режалари билан бўлишишди. Ходимлар болаларга Миллий гвардиядаги хизмат, кун тартиби, жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик машғулотларнинг қай тарзда ўтиши ҳамда Миллий гвардия учун мутахассисларни тайёрлайдиган ўқув муассасалари ҳақида гапириб беришди.