30-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ёзги таътил кунларида дам оладиган «Нур» болалар соғломлаштириш оромгоҳида мавсумнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Болалар учун оромгоҳ-Бўстонлиқ тумани тоғлари орасида яшил рангга ботган обод далаҳовлидир. Оромгоҳда мевали дарахтлар, сув ҳавзаси, ўйин ва спорт майдончалари, шинам ухлаш павилонлари ва, албатта, қизиқишларга мос тўгараклар, спорт бўлимлари бор. Шунинг учун, ёзги мавсумнинг очилиши улар учун ҳар доим байрам бўлиб, улар бунга масъулият билан тайёргарлик кўришади.
Шундай қилиб, бу сафар болалар бадиий раҳбарлари, ўқитувчилар ва инспектор-психологлар билан биргаликда театрлаштирилган мусиқий томоша тайёрлашди.
Намойишнинг асосий қаҳрамонлари болаларнинг ўзлари бўлганлиги сабабли сюжетга кўра, барча воқеалар уларнинг ёзги далаҳовлиси бўлган оромгоҳда бўлиб ўтди. Ёш актёрлар оромгоҳдаги ҳаёт ҳақида қўшиқлар ва шеърий шаклда гапириб, шу билан бирга истеъдод ва қобилият, кўникма ва билимларини намойиш этишди.
Болаларни оромгоҳнинг очилиши билан табриклаш учун Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник M.Ganiyev, Болалар психологияси Маркази мутахассислари ҳамда «Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчилари ўқийдиган Тошкентдаги учта ихтисослаштирилган мактаблар директорлари ташриф буюришди.
Байрам кечаси анъанавий гулхан ёқиш, болаларга совғалар тақдим этиш ва қувноқ рақслар билан якунланди.