Ёз- ўқишдан танаффус қилиш, салқин сув билан тўлдирилган ҳовузда чўмилиш, севимли оромгоҳ-«Гулбаҳор»да мароқли дам олиш вақтидир. Учтепа туманида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳар йили ёз мавсумида Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари дам олишади.
Бу ерда уларга футбол, баскетбол, шахмат-шашка, теннис, стол тенниси каби спорт турлари билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган.
Адабиётга қизиққан ёшлар бадиий китоблар ўқиб, расм чизишмоқда, санъат ихлосмандлари бўлса, пианино чалиб, қўшиқ куйлашни ўрганмоқда.
Ҳар куни интеллектуал ўйинлар ва спорт мусобақалари ўтказилиши режага киритилган бўлиб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан камондан отиш ва психологик машғулотлар ўтказилмоқда.