Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан мактаб ўқувчилари, ҳокимият вакиллари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ёш истеъдодлар ижросидаги мусиқий, бадиий ва саҳналаштирилган кўринишлар иштирокчиларига яхши кайфият, тадбирга эса кўтаринкилик бағишлади.