“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди. / / Оилавий болалар уйи фаолияти ўрганилди. / / Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан Асака туманида жойлашган Оилавий уйлар фарзандлари ҳолидан хабар олинди. / / Ўқувчи қизлар ўртасида "Мен ватанпарварман" кўрик танлови ўтказилди. / / "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳам босқичи ҳам якунланди. / / “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун семинар ташкил этилди

13.6.2025 54

Жорий йилнинг 12 июнь куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросини назорат қилишда депутатларнинг ўрни” мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинардан кўзланган мақсад маҳаллий Кенгашлар депутатларининг соҳа бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар юзасидан назарий билимларини ҳамда амалий кўникмаларини ошириш ҳамда мазкур Қонуннинг ҳудудларда самарали ижро этилиши устидан депутатлик назоратини олиб боришдан иборат.

Семинар давомида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили,  масъул ташкилотлар вакилларининг мавзуга доир маърузалари ҳамда сенаторлар, экспертлар, Ёшлар парламенти аъзоларининг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Таъкидланганидек, ҳудудларда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги фаолияти улкан аҳамиятга эга.

2024 йил ноябрида қабул қилинган ва жорий йилнинг 15 май куни кучга кирган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш ва зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги Қонунга кўра эса Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилларини тайинлаш белгиланган. Шу муносабат билан Болалар омбудсмани томонидан барча ҳудудларда тайинланган вакиллар семинар иштирокчиларига таништирилди. Шунингдек, Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий вакиллари фаолиятини ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар ҳамда ҳуқуқлари ва вазифалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Семинар давомида ушбу Қонуннинг ижросини депутатлар томонидан назорат қилиб бориш муҳимлиги таъкидланиб, бир қатор тавсиялар илгари сурилди.

Хусусан, Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳудудларда ижро этилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини назорат-таҳлил тартибида ўрганиб бориш, шунингдек, минтақавий вакилларнинг тегишли ҳудудда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисидаги маърузаларини кўриб чиқиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш юзасидан тавсиялар берилди.

Ўхшаш ташрифлар