Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий қисмида Қўнғирот туманидаги Мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди. Болалар улкан қизиқиш билан ҳарбийларнинг ўқиш ҳамда жанговар ва жисмоний тайёргарлик машқлари учун шароитлар билан танишишди. Қандай қилиб Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бўлиш мумкинлиги, ҳарбий соҳа қаерда ўргатилиши, шунингдек, гвардиячиларнинг қандай спорт тури билан шуғулланиши ҳамда қандай китоблар ўқишига қизиқишди. Ўзининг довюраклиги ва жасорати билан гвардияни машҳур қилган қаҳрамонлар тўғрисидаги ҳикоялар ўқувчиларда улкан таассурот қолдирди. Болалар кўзида Ватанни ҳимоя қилган инсонларга нисбатан ҳурмат нигоҳи акс этди. Шундан сўнг, Болалар ташкил этилган кўргазмадаги ҳарбий техника, ва қуролларни завқ билан кўриб чиқишди. Очиқ эшиклар куни камондан отиш бўйича маҳорат дарси билан якунланди.