Бугун Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказига Хива шаҳрида истиқомат қилувчи Юсуповлар, Аллабергановлар ҳамда Маткаримовлар оиласининг битирувчи синфда ўқиётган фарзандлари марказ фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрди.
Ёш авлодни мономарказ директори Ширин Рўзметова кутиб олди.
Дастлаб, мономарказ хусусидаги тақдимот ва қўлланмалар билан таништирилиб, йўналишлар хусусида умумий маълумотлар берилди.
Тадбир давомида директор бошчилигида ўқувчилар дарс жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Кетиш чоғида ёқувчи ёшлар мономарказ ходимларига миннатдорчилик изҳор этиб, ўзларига ёққан йўналишда ўқиш истаги борлигини билдиришди.