Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси Жиззах шаҳар Болалар билан ишлаш бўйича инспектор-психологлари ҳамда ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳар М ва МТБга қарашли мактабларда пайшанба профилактика куни доирасида "Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш" бўйича шунингдек, мактабларда 25 май куни бўлиб ўтадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда битирувчи синф ўқувчилари автомашиналарда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланишига йўл қўймаслик, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, хонадонлар, кафе, ресторан, чойхона, тўйхоналарда “битирув кеча” тадбирлари ташкил қилинишини чеклаш бўйича тушунчалар берилди.