Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан "Оилавий болалар уйи"да тарбия топаётган болажонларнинг ҳолидан хабар олиниб, улар билан якка тартибда ва жамоавий психологик мағулотлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 7 декабрь куни бўлиб ўтган психологик суҳбатлар Бухоро шаҳридаги 2- ҳамда 6-сонли, шунингдек, Бухоро туманидаги 1-сонли "Оилавий болалар уйи" да ташкил этилиб, мутахассислар томонидан ота-оналар ҳамда тарбиячиларга фарзанд тарбияси борасида зарур кўрсатмалар ва керакли тавсиялар берилди.