Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан оилавий болалар уйи тарбияланувчилари билан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, куни кеча Хива шаҳрида жойлашган 3-сон Оилавий болалар уйидаги тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда касбга йўналтириш мақсадида профилактик суҳбат ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда диққат, тафаккур, хотира каби психологик хусусиятларини шакллантирувчи “Ўттиз уч”, “Ўрнингни топ”, “Товуш гимнастикаси” сингари ўйинлар орқали тренинг машғулотлари олиб борилди.