Бухоро туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Миллий гвардиянинг Бухоро туман инспектор-психологлари ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда, тумандаги 25-умумтаълим мактабида “Маънавият сектори” ташкил этилди. Ташкилий тадбирда умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари учун бошланғич-таянч тузилма фаолияти тўғрисида ўқув ўтказилиб мактабнинг жиҳозланиш тартиби, сектор таркиби, ўтказиладиган тадбирлар борасида тушунтиришлар берилди.
Сурхондарё тажрибаси асосида яратилган тузилма ўқувчиларда ёшига мос таянч маънавий-ахлоқий фазилатлар, юртга садоқат, иродалилик, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, қолаверса, толерантлик, инновацион фикрлашни шакллантиришида муҳим аҳамият касб этиши сабаб "Маънавият сектори" босқичма-босқич барча умумтаълим мактабларида ташкил этилиши режалаштирилган.