Миллий гвардия Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи полковник И. Бекчанов бошчилигидаги вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қурилиш бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан таълим муассасалари 30 ёшгача бўлган битирувчиларининг шароити ўрганилмоқда.
Асосий вазифа-яшаш шароити талабга жавоб бермайдиган, санитария-гигиена стандартларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўғри келмайдиган хонадонлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишдир.
Ўрганилган ҳар бир ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, камчиликларни бартараф этиш режаси тузилди ва натижаларга кўра, уй-жой сифатини яхшилаш бўйича чора тадбирлар олиб борилмоқда.