Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5215-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 26-сонли қарорларига асосан туманлардаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга ўзларининг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда керакли жиҳозлар олиб бериш тизими "Меҳр дафтари" йўлга қўйилди.
Бугун Янгибозор туманида яшовчи 4 нафар ёшга ҳам ўзлари учун зарур жиҳозлар топширилди.
-Болалигимдан тикишга қизиқаман. Уйда келинойимдан тикиш сирларини ўргандим. Аммо ўзимда тикиш машинаси йўқ эди. Бугун давлатимиз томонидан янги, замонавий тикиш машинасини олиб жуда хурсанд бўлдим. Энди мен ўзим бемалол тика оламан, дея қувонч билан гапирди Камолахон.