Бухоро вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда халқ таълими бошқармаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жорий йилнинг 25 апрель куни "Беҳбутовлар" ҳамда "Очиловлар" хонадонига ташриф амалга оширилиб, уларнинг фаолиятига оид муаммолар ва болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, оиладаги ўзаро меҳр-оқибатнинг шаклланиши, шунингдек болаларни оила муҳитида тарбиялашнинг устуворлиги ҳамда аҳамиятли жиҳатлари ўрганилди.
Учрашув давомида, истеъдодли болажонлар ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширган ишларини масъуллар билан ўртоқлашдилар.