Хабарингиз бор, юртимизда от спортини оммалаштириш борасида Миллий гвардия бўлинмалари томонидан эзгу ташаббуслар илгари сурилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса, юртимизда ёш умидли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни жаҳон ареналарида муносиб ўринларни эгаллашларида кўмак беришдан иборат.
Шу маънода, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бухоро шаҳридаги Маттиевлар хонадони фарзандлари учун Чавандозлар мактабида алоҳида секция ташкил этилиб, уларнинг от спорти билан шуғулланишлари учун кунлар белгилаб берилди.
Шу куннинг ўзида, дастур имзоланиб, мактаб ҳудуди, от парваришлаш, эгарлаш ҳамда от устида сайр қилиш бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.
Эътироф этиш жоизки, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан ёшларни от спортига қизиқтириш бўйича ташаббуслар давом этади.