Шу кунга қадар Фарғона вилояти Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи чин етим, ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўрлик қилиниб, эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, болажонларнинг 4 нафарига яшаш хонадонини жиҳозлаш ва битирувчи қизларни чеварчиликка ўргатиш мақсадида компьютер ва тикув машиналари топширилди.
Бундан ташқари тумандаги “Янги давр келажак авлодлари” номли Оилавий болалар уйида тарбия топаётган 5 нафар болаларга ўзларининг хоҳиш истакларига кўра, 5 та ноутбук, 5 та смарт соатлар ва чолғу асбоблари туҳфа қилинди.