Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига она Ватанни севиш ва уни ардоқлаш муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида Жиззах шаҳар Мудофа бошқармаси, Миллий гвардия Жиззах вилояти харбий хизматчилари,Жиззах шаҳар гарнизон ҳарбий бўлими, кўп йиллар ҳарбий тизимда фаолият юритган фахрийлар ва Жиззах шаҳар МваМТБга қарашли 31-сонли мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда "Мен ватанпарварман" шиори остида ўқувчи қизлар ўртасида тадбирлар ўтказилди.
Тадбир бошида Жамиятда қонун устворлиги, хотин-қизлар, жумладан аёл ҳарбий хизматчиларга берилаётган имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар берилиб ўтилди.
Тадбирда шартлар асосида бадиий чиқишлари ва саҳна кўринишлари орқали ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини янада оширди.