Давлатимиз раҳбарининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида, васийликда, патронда ҳамда Оилавий болалар уйларида ўсиб улғаяётган ўғил-қизлар билан Термиз Давлат университети профессор ўқитувчилари иштирокида "Уч авлод" учрашуви ташкил этилди. Учрашувда профессор ўқитувчилар ёшларга ўзларининг ҳаёт йўли, тажрибалари ҳақида сўзлаб бериб,ҳозирги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтдилар.
Тўкин дастурхон атрофида ўтказилган мулоқотда ҳар бир болажонлар билан самимий ва очиқ мулоқот ташкил этилди. Уларнинг келгуси мақсадлари, ташаббуслари тингланди. Олий таълим муассасаларида ўқиш учун пухта тайёргарлик кўриш, фанларни чуқур ўзлаштиришлари, етук малакали кадр бўлишда илмли ва билимли бўлишлари зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаган учрашув, куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.