"Меҳр дафтари"га киритилган болаларнинг муаммолари ўрганилиб, бартараф этилмоқда
Бухоро вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қоровулбозор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Қоровулбозор туманидаги “Меҳр дафтари”га киритилган 6 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммолари ва орзу-истакларини ҳал қилиш учун керакли маблағлар ажратилди.
Хусусан, 1 нафар боланинг контракт ва 4 нафар боланинг ўқув курслари учун тўловлар амалга оширилиб, 1 нафар болага истеъдодини қўллаб-қувватлаш мақсадида миллий ширинликлар пишириши учун газ плитаси олиб берилди.