Куни кеча Термиз шаҳрида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ, вилоят ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш котибияти, вилоят халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарда, қарор доирасида "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом ва "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом талаблари хусусида батафсил маълумот ва тушунчалар берилди. Бу борада болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, етим болаларни "Меҳр дафтари"га киритиш ва чиқариш меъёрлари ҳақида тегишли тавсиялар айтилди. Вилоятда мазкур йўналишдаги ишларни ташкиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.