Бухоро шаҳридаги 59 нафар оила хонадонлари, шунингдек, васий ва ҳомийлар тарбиясида бўлган фарзандларнинг истаклари амалга оширилди. Шундай қилиб, оилавий болалар уйларида яшовчи 24 нафар ўғил-қиз ҳамда васийлик ва ҳомийликдаги оилаларда вояга етаётган 35 нафар болага мусиқа асбоблари, велосипедлар, спорт анжомлари, ўндан ортиқ турдаги техник анжомлар ва улар орзу қилган кўплаб бошқа буюмлар совға қилинди.
Болаларнинг хоҳиш-истакларининг рўёбга чиқиши, тақдир тақозоси билан ота-она меҳридан маҳрум бўлган болаларга нисбатан самимий ғамхўрликнинг белгисидир. Қолаверса, бу ўғил-қизларнинг ниманидир ўрганишга, уларнинг эҳтиёжларини қондиришга интилишларини қўллаб-қувватлашдир.
“Меҳр дафтари” электрон платформаси болалар орзуларини амалга оширишга ёрдам бермоқда.